Президентлик сайлови натижалари тан олинди
ЕХҲТ Парламент Ассамблеяси ва Европа Парламенти пресс-конференцияда қуйидагиларни таъкидлади:
- овоз бериш жараёни тинч ва тартибли ўтиб, МСК овоз берган сайловчиларнинг сони тўғрисида жамоатчиликни хабардор қилиб турган. Сайловни 966 нафар халқаро кузатувчи ва 1672 нафар журналист кузатган. Бу сайлов жараёнининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаган;
- сайловлар президентнинг ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий соҳаларда «Янги Ўзбекистон» шиори остида амалга оширилаётган ислоҳотлар стратегиясининг изчил амалга оширилиши шароитида ўтказилди;
- сўнгги йилларда Ўзбекистонда сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнида сезиларли ютуқларга эришилди, сайлов қонунчилигида қатор ислоҳотлар ДИИҲБнинг тавсиялари асосида амалга оширилган;
- илк маротаба МСКнинг барча йиғилишлари кенг жамоатчиликка очиқ ва реал вақт режимида эфирга узатилди ва унинг қарорлари дарҳол комиссия сайтида эълон қилинди.ЕХҲТ Парламент Ассамблеяси делегацияси раҳбари Даниэлла де Ридер сўзларига кўра, «танланган ислоҳотларни аҳоли томонидан қўллаб-қувватланганлигининг яққол исботи – бу сайловларда 80% дан ортиқ сайловчи қатнашганлигидир".
Пресс-конференцияда ЕХҲТ махсус координатори Рейнхолд Лопатканинг таъкидлашича «демократия узоқ жараён ва Ўзбекистон тўғри йўлдан кетмоқда. Биз Ўзбекистонни бу йўлида қўллаб-қувватлаймиз».
Экспертларнинг фикрича, ЕХҲТ ва Европарламент делегациясининг (44 мамлакатдан 365 нафар кузатувчи) сайловларда илк бор иштирок этиши Ўзбекистонда амалга оширилаётган демократик ўзгаришларни эътироф этилишидан ва қўллаб-қувватланаётганидан далолат беради. Шу билан бирга, президент Ш.Мирзиёев раҳбарлигида мамлакатни модернизация қилишда танланган стратегик курсни амалга оширишда халқаро ҳамжамият Тошкент билан ҳамкорликни давом эттиришга тайёрлигини билдиради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter