Об-ҳаво 27 даражагача исиб кетиши кутилмоқда — Ўзгидромет
Бугун Ўзбекистон ҳудудига Кавказ ҳудудларидан нам ҳаво массаси кириб келиши ҳисобига республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, тоғли ҳуддуларда қор ёғади, фақат Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди, деб хабар бермоқда Ўзгидромет.
Қайд этилишича, баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 13-18° илиқ атрофида бўлади.
1 март куни республика ҳудудининг катта қисмида ёмғир ёғиши давом этади, аммо ёмғир кучсиз бўлади. Республиканинг шимолида ёғингарчилик тўхтайди.
2 март куни нам ҳаво массаси шарққа томон силжийди, фақат Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларида кечаси ва эрталаб ёмғир ёғиши сақланиб туради. Ушбу кунда кундузи ҳаво ҳарорати булутли бўлади ва 12-17° илиқдан юқори бўлмайди.
Ҳафтанинг иккинчи ярмидан Ўзбекистон ҳудудига Эрон ҳудудларидан жуда илиқ ҳаво кириб келиши кутилмоқда, бунинг натижасида ёғингарчиликсиз жуда илиқ об-ҳаво бўлади. Ҳаво ҳарорати кундуз кунлари 18-23° илиқгача, жанубда ва чўл ҳудудларида 25-27° илиқгача кўтарилади, бу ушбу кунларнинг иқлимий меъёрларидан 10-12° га юқоридир.
Жуда илиқ ҳавони шиддатли кириб келиши 4 март куни шамолнинг 15-20 м/с гача кучайишига сабаб бўлиши мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter