Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ОАВ коронавирусдан зарар кўрган соҳалар рўйхатида — Россия

ОАВ коронавирусдан зарар кўрган соҳалар рўйхатида — Россия

Фото: «Government.ru»

Россияда коронавирус пандемияси оқибатида энг кўп зарар кўрган иқтисодиёт соҳалари рўйхатига ОАВ ва босма маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳам киритилди.

Ҳукумат раҳбари қарорига кўра, зарар кўрган бошқа соҳалар қатори китоблар, газета-журналлар чоп этувчилар, телекомпаниялар ва радиостанциялар, тармоқ нашрлари, ахборот агентликлари давлат кўмагини олиш ҳуқуқига эга бўлади. Рўйхатга газета фаолияти билан шуғулланувчилар ҳам киритилган.

Россия медиаси коронавирус ва у билан боғлиқ чекловлар шароитида фаолиятини давом эттиряпти. Бироқ китоблар, даврий нашрлар, обунадан ва рекламадан тушадиган даромадлар тинмай қисқариб боряпти.

«Ҳозир ОАВнинг роли янада муҳим: фуқаролар бўлаётган воқеалар ҳақида тезкор ва ишончли маълумот олишлари керак», — деди Россия бош вазири Михаил Мишустин.

Коронавирус инқирози шароитида рус медиасига қуйидагича имтиёзлар таклиф этиляпти:

  • ярим йилга солиқлардан (ҚҚСдан ташқари) озод этилиш;
  • давлат, муниципиал ва хусусий мақомдаги кўчмас мулк объектларидан фойдаланишда ижара тўловларидан озод этилиш;
  • бирламчи эҳтиёжлар ва маош тўлаш учун фоизсиз кредит олиш;
  • исталган мақсадлар учун 2 фоизлик имтиёзли кредит олиш;
  • банкротликдан ҳамда режали ва режасиз текширувлар учун мораторий ва бошқалар.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг