Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ОАВ: Исроил делегацияси Африка саммитидан «қувиб юборилди»

ОАВ: Исроил делегацияси Африка саммитидан «қувиб юборилди»

Исроил делегацияси аъзолари Эфиопиянинг Aддис-Aбеба шаҳридаги Aфрика иттифоқи саммити йиғилиши ўтказиладиган залдан чиқариб юборилди.

Бу ҳақда «Time of Israel» нашри мамлакат ташқи ишлар вазирлиги вакили Лиор Ҳайатга асосланиб хабар бермоқда.

Исроилнинг «Walla» портали воқеа ҳақида биринчи бўлиб хабар берди, деб ёзади газета. Нашр мажлислар залидан видеони жойлаштирган. Унда хавфсизлик вакили Исроил делегацияси олдига келиб, улардан ҳудудни тарк этишни сўрагани қайд этилган.

Делегацияга Исроил ташқи ишлар вазирининг Aфрика бўйича ўринбосари Шарон Бар-Ли бошчилик қилган. Унинг сўзларига кўра, исроиллик дипломатлар тадбир бошланганидан бир неча дақиқа ўтиб уни тарк этишган.

Исроил томони мазкур ҳаракатни «Эрон томонидан бошқариладиган Жазоир»  ва ЖАРнинг иши дея баҳоламоқда. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг