Нью-Йорк губернатори шилқимликда айбланмоқда: 11 аёлнинг қўрқуви
Нью-Йорк штати губернатори Эндрю Куомонинг ёрдамчиси унга қарши жиноий иш қўзғатиш учун шикоят қилди. Аёл аввал ҳам уни ахлоқсизликда айблаганди, деб ёзади New York Post нашри.
Қайд этилишича, гап Куомонинг ёрдамчиси ҳақида кетяпти. Аёл аввал ҳам уни Олбани шаҳридаги (Нью-Йорк штати пойтахти) данғиллама ҳовлисида шилқимлик қилгани учун айблаганди. Исми ошкор қилинмаган аёл Нью-Йорк Бош прокурори Летиция Жеймс ҳисоботида «ижрочи ёрдамчи» сифатида қайд этилган. У ўз аризасини пайшанба куни тушдан кейин топширган, дея маълум қилди Олбани округи шерифи Крейг Эппл.
Эпплнинг сўзларига кўра, агар аёлнинг сўзлари ўз тасдиғини топса, Куомо ҳибсга олиниши таъкидланмоқда.
Нью-Йорк штати прокурори Летиция Жеймс тергов хулосаларига таяниб маълум қилишича, Куомо аввал ҳам бир неча марта аёлларга шилқимлик қилган. Унинг сўзларига кўра, губернатор 11 нафар аёлнинг хоҳишига қарши борган. Ходимлар шилқимлик ҳақида хабар беришдан қўрқишган, дейди прокурор. Куомо бу айбловларни рад этган.
AҚШ президенти Жо Байден, Вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелоси ва Нью-Йорк сенаторлари Кирстен Жиллибранд ва Чак Шумер Куомони истеъфога чақирди. Куомонинг ўзи аёлларга шилқимлик қилганлик айбловларини рад этмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter