Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Нурсултон Рўзибоев жароҳат олди

Нурсултон Рўзибоев жароҳат олди

Нурсултон оёғидан жароҳат олгани сабаб унинг Кайо Борральога қарши жанги бекор бўлди.

Аввалроқ Нурсултон Рўзибоев шу йилнинг 4 ноябрь куни Бразилиядаги #UFCFightNight оқшомида маҳаллий жангчи Кайо Борральога қарши октагонга кўтарилиши маълум қилинганди. Энди Борральо 4 ноябрь куни Абусуфён Магомедовга қарши жанг қилади.

Эслатиб ўтамиз, Кайо ўтган йили Маҳмуд Муродовни ҳакамлар қарорига кўра мағлуб қилганди.

Нурсултон Рўзибоев (36-8-2) эса UFC промоушенидаги дебют жангида бразилиялик енгилмас жангчини биринчи раунддаёқ тинчитганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг