Нурсултон Рўзибоев енгилмас рақибини бир зарбада «тинчитди» (видео)
![Нурсултон Рўзибоев енгилмас рақибини бир зарбада «тинчитди» (видео)](https://static.xabaruz.com/crop/4/9/720_460_95_492232832.jpg)
АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида UFC Vegas 76 мусобақаси ўтказилди.
Унинг асосий кардида ўзбекистонлик яккакурашчи Нурсултон Рўзибоев (36-8-2) UFC промоушенидаги дебют жангида иштирок этди. Унга бразилиялие енгилмас Бруно Феррейра (10-1) рақиб бўлди.
Нурсултон жангнинг биринчи раундидаёқ рақибини кучли зарба билан нокаутга учратди ва муддатидан аввал ғалабани қўлга киритди.
Ҳамюртимиз фаолиятидаги 36-ғалабани қўлга киритган бўлса, Феррейра MMA’даги илк мағлубиятини қабул қилиб олди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter