Нурсултон Рўзибоев эртага кучли рақибга қарши жанг ўтказади
АҚШнинг Сент-Луис шаҳрида UFC Fight Night турнири олдидан вазн ўлчаш маросими бўлиб ўтди.
Мусобақанинг co main event'ида жанг қиладиган ҳамюртимиз Нурсултон Рўзибоев ҳамда унинг рақиби, ярим ўрта вазн тоифасида UFC рейтингида ўн биринчи ўринни эгаллаб турган америкалик Хоакин Бакли вазн ўлчаш маросимида иштирок этди.
Унга кўра, Рўзибоев жанг олдидан 77,2 кг тош босди. Унинг рақиби Хоакин Бакли эса 77.1 кг вазн қайд этди. Жанг ўз кучида қолди.
Жанг Тошкент вақти билан эртага, 12 май тонгида ўтказилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter