Нукусда ташлаб кетилган чақалоқнинг ҳаёти сақлаб қолинди
Қорақалпоғистонда чақалоқ ташлаб кетилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.
2022 йил 8 феврал күни Тахтакўпир туманида доимий рўйҳатда туриб, Нукус шаҳри Бўстон кўчасида вақтинча яшаган А.К.(2002 йилда туғилган) фарзандини дунёга келтириб, ўзи яшаб турган уйи ёнига ташлаб кетган.
Шундан сўнг, чақалоқ Республика перенатал маркази жонлантириш бўлимида ҳаёти сақлаб қолинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Нукус шаҳри ИИБ томонидан Жиноят кодексининг 117 моддаси (Хавф остида қолдириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter