Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Нотариусга бормасдан ҳам битириладиган нотариал ҳаракат турлари кенгайди

Нотариусга бормасдан ҳам битириладиган нотариал ҳаракат турлари кенгайди

«E-notarius.uz» ахборот портали имкониятлари кенгайтирилиб, нотариал идорага бормасдан туриб амалга ошириладиган нотариал ҳаракат турлари кўпайди.

Яъни, эндиликда портал орқали эр ва хотиннинг умумий мол-мулкни, шу жумладан, кўчмас мулкни тасарруф этиш бўйича битим тузиш учун хотин (эр)нинг розилик аризасини олиш мумкин.

Автомототранспорт воситасини тасарруф этиш (сотиш, ҳадя, қилиш, айирбошлаш, гаровга қўйиш ва бошқа турдаги тасарруф қилиш) ишончномаси, ҳужжатларнинг бир тилдан бошқа тилга тўғри таржима қилинганлигини шаҳодатлашни видеоконференсия орқали (онлайн) нотариал расмийлаштиришни ҳам портал орқали бажариш мумкин. 

Эслатиб ўтамиз, мазкур портал орқали кўплаб нотариал ҳаракатларни дунёнинг исталган жойидан туриб расмийлаштириш мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг