Руҳий хаста кишининг уйини «пуллаворган» нотариус аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чирчиқ шаҳар бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилди.
Унда аниқланишича, Қибрай тумани 1-сонли давлат нотариал идораси нотариуси лавозимида ишлаган З.Ч. фуқаро С.Г. ва бошқалар билан олдиндан тил бириктиради.
Сўнг, Тошкент вилояти руҳий-асаб касалликлари диспансерида мажбурий даволанаётган фуқаро В.нинг Чирчиқ шаҳри, 1-кичик туманида жойлашган хонадонини 15.11.2019 йилда ҳужжатларни сохталаштириш йўли билан сотиб юборишади.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter