Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Норвегияда коронавируснинг янги тури пайдо бўлди

Норвегияда коронавируснинг янги тури пайдо бўлди

Фото: «РИА Новости»

Норвегиялик шифокорлар Тронхейм шаҳрида SARS-CoV-2 коронавирусининг янги турини топишди, дея хабар берди «NRK» телерадиокомпанияси.

«Биз ушбу вируснинг бу ерга қаердан келиб қолганини билмаймиз. Шу пайтгача Норвегияда вируснинг бундай тури бўлмаганди. Халқаро базалардан ҳам излаб кўрилди, лекин у ерда ҳам бундай тури чиқмади», — дея изоҳлади коммуна бош шифокори Туве Росстад.

Мутахассиснинг таъкидлашича, ушбу штамм билан юқтириш тезлашганини аниқлашгач вирус мутацияга учраган деган хулосага келишган. Расстаднинг фикрига кўра, тестлар ўтказилгандан кейин COVID-19 билан касалланишлар сони кўпаяди.

Ўтган дам олиш кунлари Тронхеймда саккизта янги бемор қайд этилди, устига-устак, улардан етти нафари 20 ёшдан ошган ёшлардан иборат. Ҳаммаси инфекцияни енгил кўринишда ўтказмоқда.

Ўтган ҳафта Тронхеймда тахминан 1000 киши карантинга жойланган: уларнинг аксарияти маҳаллий «Кичик Лондон» клубига боришган. Расмийлар шаҳардаги вазият назорат остида эканлигини тасдиқлашмоқда.

Эпидемия бошлангандан буён Норвегияда 16,4 минг киши коронавирусни юқтириб олди. Тахминан икки ой аввал кунлик ўсиш бир неча ўнлаб янги ҳолатларни ташкил этганди. COVID-19 чақирган асоратлар туфайли мамлакатда 278 киши ҳаётдан кўз юмган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг