Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Норвегия Беларуснинг расмий номини ўзгартирди

Норвегия Беларуснинг расмий номини ўзгартирди

Фото: «Rambler»

Норвегия ташқи ишлар вазири Анникен Хюитфелд беларус халқини қўллаб-қуватлаш мақсадида мамлакатнинг Норвегияда қўлланилаётган расмий номи ўзгартирилганини маълум қилди.

Энди норвеглар бу мамлакатни Belarus, деб аташади. Сўзма-сўз таржимаси «Оқ Россия» маъносини берувчи Hviterussland дан воз кечилди (норвег тилида: hvite — «оқ», Russland — «Россия»).

Беларус президентлигига собиқ номзод Светлана Тихановская Норвегия парламентининг ушбу қарори нафақат рамзий аҳамиятга эгалиги, шунингдек Беларусда демократияни қўллаб-қувватлашни англатишини ҳам таъкидлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг