Норов ва Лавров телефон орқали ШҲТ саммити якунларини муҳокама қилди
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Владимир Норовнинг Россия Ташқи ишлар вазири билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.
Ўзаро мулоқотда 15-16 сентябр кунлари Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон Республикаси раислигида бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари Кенгаши йиғилишининг якунлари муҳокама қилинди.
ШУнингдек, давлатлараро ҳамкорликнинг, жумладан, Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасида кенг қамровли стратегик шериклик тўғрисидаги декларация доирасидаги алоқаларнинг турли жиҳатлари юзасидан фикр алмашилди.
Ўзбекистон ва Россиянинг икки ва кўп томонлама кун тартибидаги барча йўналишлар бўйича алоқаларни жадаллаштиришга тайёрлиги таъкидланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter