Норин дарёсининг чап қирғоғидаги ҳолат ҳақида маълумот берилди
Кеча, 26 январ куни ФВВ Наманган вилоятининг Норин туманидан оқиб ўтувчи Норин дарёсининг чап қирғоғида емирилиш оқибатларини бартараф этиш бошлангани ҳақида хабар берганди.
Бугун бу ердаги айни ҳолат ва қилинаётган ишлар ҳақида ФВВ қўшимча маълумот берди.
«ФВВ ходимлари ФВДТ хизматлари куч ва воситалари билан ҳамкорликда дамбани тиклашда давом этяпти. Хусусан, ФВДТга кирувчи вазирлик ва идораларнинг 381 нафар ишчи ва ходими, 112 та махсус техника воситаси жалб этилди. Айни вақтда юзага келиши мумкин бўлган сув тошқинларининг олдини олиш ҳамда емирилган дамба қирғоқларини мустаҳкамлаш мақсадида 990 м³ харсангтош ва 765 м³ шағал ишлари амалга оширилди. Вазият назоратга олинган ва дамбани мустаҳкамлаш учун зарур бўлган барча воситалар етказиб берилмоқда», дейилади хабарда.
Бош вазир ўринбосари Очилбой Раматов ва Фавқулодда вазиятлар вазири генерал-майор Абдулла Қўлдошев воқеа жойига етиб борган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter