Ноқонуний ов қилган ҳоким ўринбосари ва ИИБ масъулининг иши судга оширилади
Икки кун аввал, яъни 2020 йил 16 октябрь куни қоқ ярим тунда Хоразмнинг Туркманистон билан чегарадош Тупроққалъа туманида 8 нафар фуқаро ноқонуний ов қилаётгани аниқланди. Бу ҳақда Хоразм вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси маълум қилмоқда.
Чегара олди ҳудудларида бўлиш режими ҳамда ов ва балиқ овлаш қоидаларини бузган «сайёд»лар бир дона ёввойи тўнғизни отиб ўлдиришга улгуришган экан. Агар қонунсизлик олди олинмаганда ўлжалар сони янаям кўпроқ бўилиши эҳтимоли юқори эди. Негаки, ҳуқуқбузарлар етарлича тайёргарлик кўришган, улардан 6 та ов қуроли, 105 та ўқ-дори ва 4 та қармоқлар ашёвий далил сифатида олиб қўйилгани бунга яқққол исботдир.
Айни пайтда ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар суд идораларига тақдим этиш ишлари якунига етиб қолган.
Воқеликдан бохабар «Xabar.uz» манбаси ҳуқуқбузарлардан бири туман ҳокими ўринбосари, яна бири ИИБ масъул ходими, қолганлари савдогарлар эканини айтмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter