Ногиронни нафақасидан маҳрум қилган судья жазоланди
Фуқаролик ишлари бўйича Яккабоғ туманлараро суди судьясининг эътиборсизлиги сабаб ногирон ўз нафақасидан маҳрум бўлди.
Қайд этилишича, иккинчи гуруҳ ногирони соғлиғи ёмонлашгани туфайли ишдан бўшаган ва 625 минг сўм ногиронлик нафақаси ҳисобига амаллаб кун кўриб турган. Аммо февраль ойидан нафақасини ололмай қолган. Суриштирса, МИБнинг Қамаши бўлимидагилар унинг нафақасини кредитга ушлаб қолибди.
МИБ ижрочисининг айтишича, судья сиртдан чиқарган ҳал қилув қарорига кўра, Х. Н. банкдан олган 29 миллион 787 минг кредитини қайтармаган. Қарорда кафил сифатида ўтган ногирон шахснинг паспорти серияси ва рақами бўлган.
«Отамнинг ногиронлик нафақасини биз умуман танимайдиган қандайдир шахснинг кредитини тўлашга йўналтирибди», дея мурожаат қилган жабрланувчининг фарзанди.
Ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида Судьялар олий кенгаши томонидан хизмат текшируви тайинланган.
Қашқадарё вилояти судлари судьялари малака ҳайъати томонидан ўтказилган хизмат текширувида юқоридаги ҳолатлар тасдиғини топган.
Якунда вилоят судлари судьялари малака ҳайъатининг қарори (2023 йил 1 март, 18-сон) билан судья О.Суюновга нисбатан интизомий иш қўзғатилиб, тегишли интизомий жазо чораси қўлланилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter