Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Нодирбек Абдусатторов пешқадамликни сақлаб қолди

Нодирбек Абдусатторов пешқадамликни сақлаб қолди

Нодирбек Абдусатторов «Tata Steel Chess-2023» турнирининг 11-турида мусобақадаги асосий таъқибчиси, иккинчи ўринда бораётган нидерландиялик Гири Аниш билан дуранг ўйнади.

Шу тарзда Нодирбек 11 имкониятдан 7,5 очко жамғариб, «Masters» гуруҳида пешқадамликни сақлаб қолди. Аниш 7 очко билан иккинчи, норвегиялик Магнус Карлсен 6,5 очко билан учинчи ўринда бормоқдаю

Абдусатторов бугун америкалик Уэсли Со билан баҳслашади.

«Challengers» гуруҳида 17 ёшли Жавоҳир Синдаров 11 имкониятдан 7 очко жамғариб, учинчи ўринни эгаллаб турибди.

Мусобақа эртага якунига етади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг