Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Нодирбек Абдусатторов Бокуда етакчилик қилмоқда

Нодирбек Абдусатторов Бокуда етакчилик қилмоқда

Кеча, 18 декабрь куни Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида шахмат бўйича «Вугар Гашимов» хотирасига бағишланган VIII халқаро турнир бошланди.

Дунёнинг 10 нафар энг номдор гроссмейстери қаторида ғолиблик учун кураш олиб бораётган ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов ортда қолган 3 та турнинг барчасида рақибларини мағлубиятга учратди. 

Биринчи турда испаниялик Франсиско Вальехони 1:0 ҳисобида мағлуб этган Абдусатторов 2-турда озарбайжонлик Айдин Сулейманлини ва 3-турда жаҳон номдор Шахрияр Мамедяровни доғда қолдириб, 6 очко билан мусобақа етакчисига айланди. 

Бугун халқаро турнирнинг рапид йўналишидаги қолган тур ўйинлари бўлиб ўтса, ундан кейин иштирокчилар блиц баҳсларида иштирок этади. 

Халқаро турнирда Нодирбек Абдусатторов 6 очкони қўлга киритган тарзда пешқадамлик қилмоқда. 5 очкога эга озарбайжонлик Рауф Мамедов 2-ўринда бормоқда. Улардан кейинги поғоналарни 4 очко жамғарган америкалик Самуэль Шенкленд, испаниялик Франциско Вальехо, хитойлик Ван Хао банд этган. Ҳозирча 2 очкога эга Раппорт, Мамедяров, Гукеш, 1 очко қўлга киритган Гадимбейли, ҳали биронта ҳам очкога эга бўлмаган Сулейманли сўнгги ўринларда бормоқда. 

Истеъдодли шахматчимиз қатнашаётган халқаро мусобақа 24 декабрга қадар давом этади. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг