Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Нодирбек Абдусатторов Аниш Гирини таслим этди ва пешқадам бўлиб олди

Нодирбек Абдусатторов Аниш Гирини таслим этди ва пешқадам бўлиб олди

Вейк-ан-Зееда шахмат бўйича «Tata Steel Chess-2024» мусобақасининг еттинчи партиясини ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов ғалаба билан якунлади. 

Унга мусобақа пешқадами бўлиб турган Аниш Гири рақиблик қилди. Оқ доналарда ҳаракат қилган Нодирбек Абдусатторов ушбу ўйиндаги муҳим ғалабаси орқали очколари сонини 4,5 тага етказди ва турнир жадвалида биринчи ўринга кўтарилиб олди.

Бугун мусобақа доирасида саккизинчи тур партиялари ташкил этилади. Нодирбек Абдусатторов FIDE байроғи остидаги россиялик гроссмейстер Ян Непомняшийга қарши дона суради. Партиялар Тошкент вақти билан соат 18:00 да старт олади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг