Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисидаги кодекс ишлаб чиқилади

Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисидаги кодекс ишлаб чиқилади

Мамлакатимизда ижтимоий-иқтисодий соҳадаги ислоҳотлар устидан жамоатчилик назорати самарадорлигини, шунингдек, фуқароларнинг демократик ўзгартиришлардаги фаоллигини оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида Президент қарорига мувофиқ, 2020 йил 1 февралга қадар Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисидаги кодекси лойиҳаси ишлаб чиқилади. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди. 

2019-2020 ўқув йилидан бошлаб тўлов асосида ННТлар раҳбарларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курслари ташкил этилади.

Адлия вазирлигининг асосий вазифаларидан бири ННТнинг фаолиятини ривожлантириш соҳасида давлат сиёсатини юритиш, уларнинг давлат органлари ва ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлигини ташкил қилишга кўмаклашишдир.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг