Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ИИО ходимлари учун янги кодекс тасдиқланди

ИИО ходимлари учун янги кодекс тасдиқланди

Фото: «Xabar.uz»

Давлат раҳбарининг 2023 йил 20 январдаги ПҚ—10-сон қарори билан ички ишлар органлари ходимларининг касбий маданият ва хизмат интизоми кодекси тасдиқланди.

Ҳар бир ички ишлар органлари ходими мазкур кодексга сўзсиз амал қилиши лозим.

Ички ишлар органларига қабул қилинганлар учун дастлабки синов муддати бир йил этиб белгиланди.

Интизомий жазо тариқасида лавозимидан озод этиладиган ходимларни бошқа соҳавий тузилмага ўтказиш амалиётига чек қўйилади.

ИИОга хизматга биринчи марта қабул қилинадиганлар Малака ошириш институтида 3 ойлик бошланғич тайёргарликдан ўтказилади.

Шунга асосан, Қарор билан ИИО кадрлар салоҳияти даражасини ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлар «йўл харитаси» ҳам тасдиқланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг