Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Брюс Уиллис дорихонадан ҳайдаб чиқарилди

Брюс Уиллис дорихонадан ҳайдаб чиқарилди

Фото: «Инстаграм»

Голливуд актёри Брюс Уиллис жамоат жойида ниқоб тақмагани боис ноқулай вазиятга тушиб қолди, деб ёзмоқда «Page Six» нашри.

Лос-Анжелесдаги дорихонага кирган Брюс Уиллисдан, ниқоб тақишдан бош тортгани учун, дарҳол бу ердан чиқиб кетишни талаб қилишган.

Гувоҳлардан бирига кўра, 65 ёшли актёрнинг қилиғи бошқа мижозларнинг ҳафсаласини пир қилган. Ҳолбуки, актёрнинг бўйнида рўмолчаси бор эди, шу билан ҳам оғиз-бурнини ёпиб олса бўларди, дейди гувоҳ.

Ҳеч нарса харид қилишга ҳам улгурмаган Уиллис дорихонадан чиқиб кетган. Кейинчалик воқеа юзасидан «People»га изоҳ берган актёр ўз қилиғини «катта хато» деди.

«Ўзингизни асранг, ниқоб тақишни канда қилманг», — таъкидлади Брюс Уиллис.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг