Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Омикрон» штамми аниқлангани нега орадан икки кун ўтиб эълон қилинди?

«Омикрон» штамми аниқлангани нега орадан икки кун ўтиб эълон қилинди?

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғининг биринчи ўринбосари Холмамат Норбоев.

Ўзбекистонда «омикрон» штамми аниқлангани нима учун орадан икки кун ўтиб эълон қилинди?

АОКАда ўтказилаётган матбуот анжуманида ушбу саволга Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғининг биринчи ўринбосари Холмамат Норбоев жавоб қайтарди.

«Самолётда бемор билан бирга келган 200 киши карантинга олинган. 130 нафар Ўзбекистон фуқаролари уй, 70 нафар хорижий фуқаролар меҳмонхона шароитида каратинга олинган.

Omicron штамми, дастлаб, 7 январь куни аниқланди.

Бироқ ушбу диагноз бўйича дунёнинг етакчи мутахассислари билан маслаҳатлашиш, узоқ текширувлар ўтказиш ва уни тасдиқлаш билан боғлиқ жараёнлар туфайли уни ўз вақтида эълон қилиш имкони бўлмади ва икки кундан сўнг жамоатчиликка маълум қилинди».

Эслатиб ўтамиз, ССВ «омикрон» штамми ҳақида кеча, 9 январ куни илк бор хабар берди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг