Nike Россияни бутунлай тарк этди
Американинг спорт кийимлари ва пойабзали чиқарувчи Nike компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишга қарор қилди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.
Nike расмий сайтида компаниянинг Россиядаги дўконлари «бошқа очилмаслиги», компания илова ва сайтларига бу мамлакатдан кириб бўлмаслиги айтилган.
Ўтган ой Nike РФдаги шериклари билан шартномаларни узайтирмаслигини ва янгиларини имзоламаслигини маълум қилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter