«Nike» қалбакилаштириб бўлмас кроссовкалар ишлаб чиқаради
«Nike» компанияси ўз пойабзалларига рақамли технологияларни татбиқ этмоқда. «Корреспондент» ёзишича, компания муайян харидорга «боғлаб қўйилувчи» блокчейн-кроссовкалар учун патент олган.
Энди «Nike» русумли спорт пойабзалларини қалбакилаштириш асло иложсиз, дейилади Америка патентлар ва савдо белгилари бюроси сайтида.
Блокчейн-кроссовкалар «CryptoKicks» номи остида чиқади. Компания кроссовкасини харид қилувчига маҳсулотга қўшиб унинг хос идентификация рақами ҳам берилади. Бундан мақсад пойабзални қалбакилаштиришнинг олдини олишдир: оёқ кийими қутисидаги махсус кодни сканерлаш орқали харидор кроссовкаларнинг «оригинали» ёки сохтаcини осон аниқлай олишади.
Агарда «CryptoKick» қайта сотиладиган бўлса, унинг кодини ҳам янгилашга тўғри келади.
Компания, шунингдек, кроссовкаларнинг «иккинчи қўлдан» сотилишини назоратга олиш, сохта маҳсулотларни аниқлашда ҳам рақамли технологиялар қўл келишига ишонмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter