Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Никарагуа суди президентни танқид қилган 94 кишини фуқароликдан маҳрум этди

Никарагуа суди президентни танқид қилган 94 кишини фуқароликдан маҳрум этди

Даниэл Ортега.

Никарагуа суди мамлакат президенти Даниэл Ортега сиёсатини танқид қилган 94 кишини фуқароликдан маҳрум этди. Ҳукмни ўқиган судя уларни ватан хоинлари деб атади.

Фуқароликдан маҳрум бўлганлар орасида ёзувчи ва инқилобчи Серхио Рамирес, шоира ва ёзувчи Жоконда Белли, католик епископи Силвио Баез кабилар бор. Фуқароликдан маҳрум этилганларнинг мол-мулки мусодара қилинади.

Феврал ойида Никарагуа парламенти конституциянинг 21-моддасига «ватан хоинлари»ни фуқароликдан маҳрум этиш ҳуқуқини берувчи ўзгартиш киритганди. Ўзгартиш ҳали кучга киргани йўқ, Ортега маъмурияти эса ўзгача фикрловчиларни фуқароликдан маҳрум этишни бошлаб юборди. Никарагуада адолат ва ҳақиқат, куч ва суд — президент Ортега тарафида.

Маълумот учун: иқтисодиёти қишлоқ хўжалигига суяниб қолган Никарагуа Ғарбий яримшардаги энг қашшоқ мамлакатлардан бири. Марказий Америкада фақат Гондурас ва Гаити ундан-да қашшоқ.

Хосе Даниэл Ортега Сааведра (1945 й.т., 78 ёш) — жами ҳисоблаганда Никаргуа президентлигида ўтирганига 21 йил тўлди: 1985–1990 йиллар; 2007 йил январидан ҳозиргача.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг