Нидерландияда ҳайкал поездни сувга қулашдан қутқариб қолди
Нидерландиянинг Спейкениссе шаҳрида «Китларнинг думи» ҳайкали метро поездининг сувга қулашидан сақлаб қолди. Поезд очиқ станция йўлининг охиридаги тўсиққа бориб урилган, дея хабар берди «Dutch News» портали.
Маълумотларга кўра, ярим тунда поезд чегараланган йўлдан чиқиб кетган ва пиёдалар йўлакчаси узра 10 метр баландликда ҳайкалга тиқилиб қолган. Ҳайдовчи поездни бир амаллаб тарк этишга муваффақ бўлган, йўловчилар эса бу пайтда поездда бўлишмаган.
«Китларнинг думи» ҳайкали голланд архитектори Маартен Струйс томонидан полиэстрдан ясалган. У 2002 йилда метро станцияси йўлининг охиридаги сув ҳавзасига ўрнатилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter