Нидерландия ва Эквадор Қатарни турнирдан чиқариб юборди
Қатардаги ЖЧ А гуруҳи 2-тур иккинчи ўйини — Нидерландия ва Эквадор тўқнашуви якунига етди.
Нидерландия 6-дақиқадаёқ ҳисобни очди: Дэви Классендан тўпни қабул қилиб олган ҳужумчи Коди Гакпо чап оёғи билан дарвозанинг чап яқин бурчагини аниқ нишонга олди — 1:0. Бу Гакпонинг ЖЧ-2022 даги иккинчи голи.
Эквадорликлар сардори ва тўпурари Эннер Валенсия 49-дақиқага келиб мувозанатни тиклади — 1:1. Валенсия иккинчи турдаёқ Қатар-2022 даги голлари сонини учтага етказиб олди.
ҚАТАР-2022. A ГУРУҲИ. 2-ТУР
Нидерландия – Эквадор 1:1
Голлар: Коди Гакпо (6) — Эннер Валенсия (49).
А гуруҳининг аввалроқ ўтказилган Қатар – Сенегал ўйинида 1:3 ҳисобида турнир мезбонлари мағлубиятга учрашганди.
Қатар турнирни муддатидан аввал тарк этди.
А гуруҳидаги вазият (2-турдан сўнг)
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter