Неймар «Навбаҳор» билан ўйиндан кейин мураббий истеъфосини талаб қилмоқда
Саудия Aрабистонининг «Aл-Ҳилол» жамоасининг бразилиялик ҳужумчиси Неймар жамоа бош мураббийи Хорхе Жезусни истефога чиқаришга чақирди. Бу ҳақда Mundo Deportivo хабар берди.
18 сентябр куни Осиё чемпионлар лигаси доирасидаги ўйинда «Навбаҳор» билан 1:1 ўйнаган клуб ҳужумчиси Неймар мураббийни кетказиш пайига тушган.
Асабий ўтган ўйинда Неймар рақибини туртиб юборди ва рақиб йиқилиб тушганда тўп билан унга зарба берди. Mundo Deportivo хабарига кўра, Жезус кийим текширувида бразилияликни танқид қилган ва бу футболчи ва мураббий ўртасида можарога сабаб бўлган. Энди форвард жамоа раҳбариятидан португалиялик мутахассисни истефога чиқаришни талаб қилмоқда.
Неймар 15 август куни Саудия Aрабистонининг «Aл-Ҳилол» клубига ўтди. «ПСЖ» форвардни бонусларни қўшганда 90 миллион еврога сотган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter