Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Неймар Чемпионлар лигасида ғалаба қозониш учун нима қилиш кераклигини айтди

Неймар Чемпионлар лигасида ғалаба қозониш учун нима қилиш кераклигини айтди

Бразилиялик футболчи мураббий Кристофе Гальтье қўл остида у янада мукаммал футболчига айланганини қайд этди.

«Энди ўзимни тўлиқонли футболчидек ҳис қиляпман. Мен ҳимояга ёрдам бера оламан, ҳужум қилиб, гол ура оламан ва ҳал қилувчи пасларни бераман. Мен зўр ҳимоячи эмаслигимни биламан. Лекин жамоадошларимга ёрдам беришга ҳаракат қиляпман.

Чемпионлар лигасида ғалаба қозониш учун жамоа гол ўтказиб юбормаслиги ёки рақибга имкон қолдирмаслик учун кўп ҳаракат қилиши керак. Биз ҳал қилувчи босқичларга шундай тайёргарлик кўрамиз», деди «ПСЖ» ҳужумчиси.

Неймар ўз клубида ушбу мавсумда 13 ўйинда 11 голурди  ва 9 та голга ассистентлик қилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг