«Nexia-3» билан тўқнашувда «Москвич-412» яроқсиз аҳволга келди

Фарғона вилоятида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Фуқаро М.Х. бошқарувидаги «Nexia-3» русумли автомашинасини «Қудаш» қишлоғи ҳудудида бошқариб кетаётиб, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган Ю.Ж. бошқарувидаги «Москвич-412» русумли автомашина билан тўқнашиб кетган.
Содир бўлган ЙТҲ оқибатида Ю.Ж. тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.
Ҳолат юзасидан Ўзбекистон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter