Нетаняху ўз ваколатларини вақтинча ўринбосарига ўтказади
Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху ўз ваколатларини вақтинча бош вазир ўринбосари ва адлия вазири Ярив Левинга топширади.
Kan давлат телерадиокомпаниясининг хабар беришича, Бош вазир Нетаняху чуррани даволаш учун жарроҳлик амалиётини ўтказиши режалаштирилгани маълум қилинган.
Бир қатор хорижий оммавий ахборот воситаларининг таъкидлашича, Нетаняхудаги касаллик доимий текширув вақтида аниқланган.
Исроилда намойишлар
31 март, якшанба куни ўн минглаб исроилликлар бош вазир Бенямин Нетаняҳу бошчилигидаги ҳукумат сиёсатига норозилик билдириш учун кўчаларга чиқишди.
Намойишчилар ҳукумат истеъфоси ва муддатидан олдин сайловлар ўтказилишини, шунингдек, ҲАМАС жангчилари томонидан гаровга олинганларни тезда озод қилиш бўйича келишувга эришилишини талаб қилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter