Немис тилидан биринчиликни олган андижонлик қизнинг ота-онасига Умра йўлланмаси берилди
Германиянинг Гёттинген шаҳрида бўлиб ўтган немис тили бўйича Бутунжаҳон олимпиадасида олтин медални қўлга киритган андижонлик ўқувчи қизнинг ота-онасига Макка шаҳрига – Умра зиёрати учун йўлланма берилди.
Бу ҳақда Тошкнет шаҳридаги туристик хизматларни кўрсатувчи фирмалардан бири ўзининг Инстаграм саҳифасида маълум қилди.
Райёна Иброҳимованинг ўзига эса ташаккурнома тақдим этилган.
Фирма маъмурияти ушбу хатти-ҳаракатини «юрт тараққиётига ҳисса қўшишни қасд қилган ва фарзандларини билимли, маърифатли бўлишида эртаю кеч сабр ва ирода билан ҳаракат қилган ота-онани тақдирлаш, рағбатлантириш», дея изоҳлайди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter