Аномал иссиқлик оқибатида «Нефрит» кўли қуриб қолдими?
Ижтимоий тармоқларда аномал иссиқлик оқибатида Тошкент вилоятидаги «Нефрит» кўли қуриб қолгани ҳақида видеолар тарқалди. Ҳолатга аниқлик киритиш учун «Замон» информацион дастури мухбири кўл ҳудудига борган.
Журналистга Тошкент вилояти Экология бошқармаси ходими Баракабек Нуруллаевнинг изоҳ беришича, «Урунғоч» кўли (халқ тилида «Нефрит») аслида мавсумий кўл ҳисобланади. Апрель-май ойларида сув сатҳи кўтарилишни бошлайди ва июнь ойида максимал нуқтасига етади. Кўл қуришининг асосий сабаби ёз мавсумида музликлар камайиб кетади ҳамда кўлдаги сув пастки сув оқимларига шимилиб кетади. «Урунғоч» доимий қуриб қолмайди, сув кўп бўлган вақтда ундаги сув яна тикланади.
Репортаж муаллифи «Нефрит» кўлининг юқори қисмига кўтарилган ва у ерда сув қуриб кетмаганини тасвирга олган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter