Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

2021 йилнинг энг фаол ижтимоий тармоқлари аниқланди

2021 йилнинг энг фаол ижтимоий тармоқлари аниқланди

Фото: pixabay.com

TikTok ижтимоий тармоғи 2021 йилда энг кўп ташриф буюрилган ресурсга айланди. У 2020 йилнинг етакчиси – Google сайтидан ўзиб кетди. Бу ҳақда Cloudflare компанияси маълумотларига таяниб The Wall Street Journal нашри ёзмоқда.

TikTok жорий йилнинг февраль ойидаёқ биринчи ўринга чиқиб олди ва августгача қисқа видеоларни яратиш ва томоша қилиш платформаси ҳеч кимга етакчиликни бериб қўймади. Шу билан бирга, 2020 йилда ушбу тармоқ еттинчи ўринни эгаллаганди.

Google етакчиликни бой бериб, иккинчи ўринга тушиб қолди. Учинчи ўринни Facebook ижтимоий тармоғи эгаллади.

TikTok иловаси 2018 йилда чиқарилган ва Хитойнинг ByteDance компаниясига тегишли. Илова қисқа видеоларни ёзиб олиш имконини беради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг