Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қизиб кетадиган смартфонлар аниқланди

Қизиб кетадиган смартфонлар аниқланди

Фото: «Svo.spb.ru»

«Realme» брендига мансуб аппаратлар қизиб кетишга мойил смартфонлар деб топилди. Бу ҳақда «Master Lu» бенчмарк маълумотларига таяниб Хитойнинг «MyDrivers» нашри хабар берган.

Тадқиқот доирасида Осиё брендига мансуб смартфонлар текширилган. Буни қарангки, «Vivo» компаниясининг телефонлари энг «совуқ» смартфонлар деб топилган. Ушбу бренд қурилмалари таркибий қисмларининг ўртача ҳарорати 30,56 даражани ташкил этган. Иккинчи ва учинчи поғоналарни «Samsung» ва «Oppo» гаджетлари эгаллашди. Ишлаш вақтида уларнинг ҳарорати ўртача 31,08 ва 31,15 даражага етган.

Энг «қайноқ» телефонлар деб «Realme» девайслари топилди. Уларнинг ўртача ҳарорати тахминан 33,18 даражадан иборат. Умуман олганда, рейтинг бўйича энг юқори ҳарорат «Nokia 9 PureView»да қайд этилган: корпуси 43,05 даражагача қизиб кетган.

Шунингдек, бенчмарк тестда иштирок этаётган барча смартфонларнинг рейтингини тузди. Энг паст ҳароратни «Vivo U3x» сақлаб қолди: унинг корпуси фаол ишлаш пайтида атиги 27,96 даражагача қизиган. Қизишга камроқ мойил бўлган аппаратлар рўйхатининг энг юқори поғонасидан «Samsung Galaxy M30s», «Xiaomi Redmi 8», «Redmi 8A», «vivo Y3» жой олишди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг