Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Назарбоевнинг «элбасы» — «халқ отаси» мақоми бекор қилиниши мумкин

Назарбоевнинг «элбасы» — «халқ отаси» мақоми бекор қилиниши мумкин

Қозоғистон конституциясига киритилган ўзгартиришлардан сўнг, Нурсултон Назарбоев мамлакатнинг биринчи президенти тўғрисидаги конституциявий қонунга кўра, ўзига берилган шахсий имтиёзларнинг катта қисмидан маҳрум бўлиши мумкин. Бу ҳақда парламент қуйи палатаси спикери Ерлан Кошанов маълум қилди, деб ёзади Tengri News.

Қозоғистон парламент қуйи палатаси спикери Ерлан Кошановнинг сўзларига кўра, Конституциявий кенгаш ҳозир Конституцияга ўзгартиришлар киритиш масаласини кўриб чиқмоқда, улар қабул қилингандан сўнг Қозоғистоннинг биринчи президенти ҳақидаги қонун бекор қилинади.

«Ўзгартиришлар Элбоши мақомини истисно қилади. Назарбоевнинг давлат асосчиси сифатидаги роли Конституцияда сақланиб қолган. Бу норма қабул қилингандан сўнг биринчи президент тўғрисидаги конституциявий қонун ҳам ўз кучини йўқотади», — деди у мажлис чоғида.

«Конституцияда собиқ президентлар ҳақида қоида бор, бу қоида сақланиб қолади ва мамлакатнинг биринчи президентига нисбатан қўлланилади. Нурсултон Назарбоев собиқ президентлар тўғрисидаги қонун доирасида давлат томонидан қўллаб-қувватланади, пенсия олади, шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилади», — дейди Кошанов.

Шу билан бирга, у Конституцияга киритилган ўзгартиришлар қандай қабул қилиниши - референдум ёки парламент қарори бўйича ҳозирча қарор йўқлигини таъкидлаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг