Наврўз муносабати билан яна қўшимча поезд рейслари йўлга қўйилмоқда
«Ўзбекистон темир йўллари» маҳаллий йўналишларда қатновчи йўловчи поездларда бир қатор чегирмалар жорий этилмоқда. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Байрам кунлари имтиёзли нархлардаги чипталардан фойдаланиш истагидаги юртдошларимизга бир қатор таклифлар берилмоқда.
– Талабалар, ўқувчилар ҳамда нафақадагилар учун йўл чиптасининг тариф қисмидан 10 фоиздан 50 фоизгача чегирма жорий қилинмоқда, – дейди «Ўзбекистон темир йўллари» темирйўл медиа директори Фозил Шарипов. – Бундан ташқари, ушбу кунларда поездлар ҳаракат жадвалига ўзгартириш киритилиб, қўшимча равишда ўнга яқин йўналишда қатновчи поездлар йўлга қўйилади. Шу мақсадда ҳозирда маркетинг тадқиқотлари ўтказилиб, талаб юқори бўлган поездлар аниқланмоқда.
Афросиёб ёки бошқа йўналишдаги поездларда жой бор йўқлигини билмоқчи бўлганлар мобил илова орқали тўғридан-тўғри онлайн тарзда сайтга кириб кўриш имконига эга. Чипталар олдин 45 кун олдин сотувга чиқарилган бўлса, эндиликда 60 кун олдин чиқаришни бошланган.
Яна бир янгилик. Синов тариқасида апрель-май ойларида маҳаллий йўналишда чартер сайёҳлик поездлари қатновини йўлга қўйиш режалаштирилмоқда. Бунда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги билан ҳамкорлик қилиш кўзда тутилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter