Айрим тоифа кишиларга поезд ва автобуслар учун бепул чипталар берилади
Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар реестрига киритилган шахсларга темир йўл транспортида ёки шаҳарлараро автобус учун бепул чипталар бериш тартиби тўғрисида Низом тасдиқланди.
Ҳукуматнинг 733-сон қарори билан тасдиқланган мазкур Низомга мувофиқ, ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар танловига кўра темир йўл ёки шаҳарлараро автобус учун бепул чипталардан бир йилда фақат бир марта берилади.
Бориш ва қайтиш учун бепул чипта олишда исталган транспорт (темир йўл ёки автобус) туридан фойдаланилиши мумкин.
Шунингдек, ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни кузатиб бораётган бир нафар шахс ҳам бориш ҳамда қайтиш учун бепул чипта олиш ҳуқуқига эгалиги белгиланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter