Наврўз байрами юқори даражада ташкил этилди

Бугун юртимизда баҳор байрами Наврўз нишонланмоқда. Шу муносабат билан барча ташкилотлар, ўқув муассасалари ва ҳудудларда байрам сайиллари, тадбирлари бўлиб ўтди.
Маълумки, президент Шавкат Мирзиёев томонидан давлат-хусусий шерикчилик асосида мактабгача таълим соҳасини ривожлантиришга алоҳида эътибор берилмоқда. Президент яқинда мактаб ва боғча раҳбарларини маошини ошириш бўйича фармонни имзолагани ҳам бунга яққол мисол.
Қашқадарё вилояти, Китоб туманида фаолият олиб бораётган Гулноза Ибрагимова ҳам таълим соҳасида фаолият юритиб келаётган тадбиркор аёллардан. Унинг ташаббуси билан туманида иккита мактабгача таълим муассасаси фаолият юритмоқда. Булар "Дилроз" ва "Дунё" мактабгача таълим муассасаларидир. Ушбу боғчаларнинг ташкил этилиши ортидан аввал ишсиз бўлган ўнлаб маҳаллий аҳоли вакиллари доимий иш билан таъминланди.
20 март куни ушбу таълим ташкилотларида Наврўз байрами юқори савияда ташкил этилди. Тадбирларда тарбияланувчилар томонидан турли рақслар ва саҳна кўринишлари намойиш этилди. Тарбияланувчилар миллий кийимларда куй-қўшиқларни ижро этдилар. Бу орқали уларга Ватанни севиш, миллийликка эътибор ва бошқа ижобий фазилатлар сингдирилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter