Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Навоийдаги уй ҳовлисидан одам суяклари топилгани айтилмоқда

Навоийдаги уй ҳовлисидан одам суяклари топилгани айтилмоқда

Навоий вилояти прокуратураси ижтимоий тармоқларларда тарқалган хабар юзасидан баёнот берди.

Айтилишича, Хатирчи тумани, Навбаҳор МФЙдаги хонадонларнинг бирида уй эгаси ер кавлаётиб, кўмиб юборилган одам скелетини топиб олган.

Маълум қилинишича, Хатирчи туманида яшовчи фуқаро Р. З 2022 йилнинг 16 сентябрь куни яшаш хонадони ҳовлисида жойлашган экин ерини кавлаётган вақтида одам суягига ўхшаш суяклар чиққанини ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга маълум қилган.

«Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётган бўлиб, экспертиза текшируви учун тегишли намуналар олинган. Суд-тиббий ҳамда суд-тиббий криминалистик экспертизалар тайинланган», — дейилади прокуратура хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг