Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Навоийда маст ҳайдовчи спиртли ичимликлар дўконига машинада «кириб борди»

Навоийда маст ҳайдовчи спиртли ичимликлар дўконига машинада «кириб борди»

Жорий йилнинг 14 июлидан 15 июлига ўтар кечаси тонгги соат 03:30 ларда бухоролик 37 ёшли фуқаро «Nexia-3» машинасида Навоий шаҳри кўчаларида йўл ҳаракати қоидаларини бир неча бор қўпол тарзда бузиб ўтгани кузатув камераларига муҳрланган.

Шунингдек, у Кармана тумани ҳудудидан ўтган халқаро аҳамиятга эга М-37 автомобил йўлининг чорраҳасида светафорнинг қизил чироғида ўтиб, «Cobalt» билан тўқнашган.

Бу ҳам етмаганидек, юқори тезликда ҳаракатланган ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб, шу атрофда жойлашган спиртли ичимликлар сотиладиган дўконга бориб урилади.

Ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида воқеа жойига етиб борган ЙПХ ходимлари ҳайдовчини алкотестер текширувидан ўтказишади. Натижа эса ҳайратланарли — у ғирт маст ҳолатида экани аниқланади. Ажабланарлиси, автомобилда унинг оила аъзолари ҳам бўлган.

Нафақат ўзининг, яқинларининг ҳаётини ҳам ўйламаган ҳайдовчига нисбатан тегишли тартибда чора кўрилиб, ҳужжатлар суд идораларига юборилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг