Навоийда ҳайдовчи итни машинасига боғлаб, шаҳар бўйлаб судраб юрди (видео)
Ижтимоий тармоқларда Навоий вилояти Зарафшон туманида итни туман Қаровсиз қолган ҳайвонларни тутиш бўлимига тегишли «Damas» автомобилида cудраб кетаётгани акс этган видеолавҳа тарқалди.
«Меҳр ва Оқибат» жамғармасининг ёзишича, ҳодиса маҳаллий аҳоли вакилларининг, жумладан ёш болаларнинг кўз ўнгида содир этилган.
«4-микроҳудуддаги 37-уй яқинида итга шафқатсизларча муносабатда бўлиб, номаълум шахслар томонидан «Damas» авотмобилига боғлаб, шаҳар бўйлаб судраб олиб бориши акс этган видео ёш болаларнинг кўз ўнгида содир этилган.
Фуқаро Р.Я.нинг хабар беришича, унинг боласи кўрган воқеасидан қаттиқ стрессга тушган ва ҳозиргача машина орқасига боғлаб судраб кетилган итни ўлдирилган деб қўрқувда», — дейилади Жамғарма хабарида.
Мазкур ҳолат юзасидан Зарафшон шаҳар ҳокимлиги расмий муносабат билдириб, мазкур мурожаат соҳа мутахассислари томонидан назоратга олингани ва муаммони бартараф этиш чоралари кўрилишини таъкидлаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter