Навоийда 48 оила уйли бўлди
Навоий вилоятининг барча туман ва шаҳарларида «Ўзбекистон ёшлари — янги замон бунёдкорлари!» шиори остида фестивал бўлиб ўтди.
Фестивал доирасида 48 оила Навоий шаҳрида қурилган замонавий уйлардан хонадонли бўлишди.
Суюнжон Ҳолиқов 2015 йилда Ҳиндистон давлатида ўтказилган халқаро математика олимпиадасида 1-ўринни қўлга киритган. Унга ҳам 3 хонали уй насиб этди.
— Бугун бизнинг оиламиз учун қувончли кун. 3 хонали уйнинг калити топширилди. Қувонарлиси, уйимизнинг бошланғич тўлови 54 млн. сўм Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан тўланиши биз ёш оилалар учун яна бир ғамхўрлик, — дейди янги хонадон соҳибига айланган ёшлардан бири Алёна Горбачева.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter