Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Навоийда 38 ёшли бемор коронавирусдан вафот этгани тасдиқланди

Навоийда 38 ёшли бемор коронавирусдан вафот этгани тасдиқланди

Фото:«Xabar.uz»

Навоий шаҳрида яшовчи, 38 ёшли Х.Ш. жорий йил 2 июль куни коронавирус инфекциясига намуна топширган ва касаллиги тасдиқланган. Шу куннинг ўздаёқ шифохонага ётқизилган.

Унга «COVID-19» инфекцияси оғир кечиши, икки томонлама пневмония, нафас етишмовчилиги 1-2-даражаси ташхиси қўйилган.

Қўшимча гипертония касаллиги 3-даража, артериал гипертензия ташхиси ҳам қўйилган. Касаллик ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилиги 3-4-даража, ўткир бош мия ва ўпка шиши каби асоратлар билан кечган.

Бемор 2019 йилдан буён гипертония касаллиги билан назоратда турган. Беморнинг даволаниши давомида кунлик аҳволи мутахассислар томонидан доимий назоратга олинган.

Бироқ шифокорларнинг стандартлар асосида ўтказган тезкор реанимацион муолажаларига қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилиги, ўткир бош мия ва ўпка шиши оқибатида вафот этди.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг