Навоий кўчасида бошланган таъмирлаш ҳақида маълумот берилди
2022 йилда Тошкент шаҳридаги кўчаларни тартибга келтириш (таъмирлаш) режасига мувофиқ, 14 февраль куни пойтахтимизнинг Навоий кўчасида таъмирлаш ишлари бошланди.
Бунда Навоий-Лабзак кўчасидан Навоий–Беруний кўчаларигача бўлган оралиқ буткул таъмирланиши режалаштирилган.
«Бу ишлар Тошкентда янги трамвай линияси ёки тезюрар автобус учун йўлак ташкил қилиш билан боғлиқ эмас», дейилади пойтахт ҳокимлиги хабарида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter