Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Насаф» тезюрар поезди ҳаракати қайта йўлга қўйилади

«Насаф» тезюрар поезди ҳаракати қайта йўлга қўйилади

Фото: «Xabar.uz»

11 сентябрдан Тошкент–Қарши–Тошкент  йўналишида «Насаф» тезюрар йўловчи поезди ҳаракати қайта йўлга қўйилади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 15 августдан карантин чекловларини босқичма-босқич юмшатиш бўйича қабул қилган қарорига асосан йўловчиларга янада қулайлик яратиш мақсадида 2020 йил 11 сентябрдан Тошкент – Қарши – Тошкент  йўналишида 4/3 сонли «Насаф» тезюрар йўловчи поезди ҳаракати қайта йўлга қўйилади.

Поезд 11 сентябрь куни соат 08:52 да Тошкент Марказий темирйўл вокзалидан ҳамда шу куни соат 17:37 да Қарши темирйўл вокзалидан ҳаракатини бошлайди.

Йўловчилар чипталарни темирйўл кассаларидан,  шунингдек,  онлайн тарзда ҳам харид қилишлари мумкин.

Қўшимча маълумотларни Тошкент шаҳрида 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олишингиз мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг