Наманганда вояга етмаган талончилар ушланди
2021 йилнинг 24 февраль куни соат 19:30ларда номаълум шахслар Наманган шаҳри Давлатобод тумани Шифокорлар кўчаси ҳудудида 18 ёшли Мухсиддин Э.ни тўхтатиб, юз қисмига бир маротаба уриб, унга тегишли нархи 1 000 000 сўмлик «Huawei E62» русумли уяли алоқа воситасини очиқдан-очиқ тортиб олиб, ҳодиса жойидан яширинганлар.
Тергов департаменти хабар беришича, олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, ушбу жиноятни 48-сонли мактабнинг 11-синф ўқувчилари 17 ёшли Жавлон Ж., Илёсбек Х.лар содир этиб, талончилик йўли билан қўлга киритган телефон аппаратини 450 000 сўмга сотиб юборганликлари аниқланиб, процессуал тартибда ушланганлар.
Мазкур ҳолат юзасидан Наманган шаҳри Давлатобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жавлон Ж. ва Илёсбек Х.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми «в» банди (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Маълумот учун, бу турдаги жиноятлар учун Жиноят кодексининг нормаларига кўра, 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter