Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Наманганда сув омборидаги вазият ўрганилди (фото)

Наманганда сув омборидаги вазият ўрганилди (фото)

Фото: ФВВ

Аввалроқ «Ертикан» сув омбори тўғони остидан сув жилдираб оқиб чиқаётгани қайд этилганди. Ҳолат юзасидан ФВВ расмий муносабат билдирди.

Қайд этилишича, Наманган вилоятининг Косонсой тумани «Қуқунбой» қишлоғида жойлашган «Ертикан» сув омборида сув сизиб чиқиши (филтрация) ҳолати кузатилган.

Бу ҳолатни бартараф этиш мақсадида Наманган вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси тегишли ташкилот масъул ходимлари билан биргаликда сув омборига бориб, вазият ўрганилган. «Ертикан» сув омборининг 2 та ерли жойларидан (5 ва 10 литр секундига) сув сизиб чиқиши 2022 йил 13 июнь куни соат 19:00 лардан бошлангани, дамба (темир бетон)нинг ўзи мустаҳкамлиги, аҳолига ва тўғонга хавф йўқлиги аниқланган.

Сув сизиб чиқишини бартараф этиш мақсадида «Косонсой» сув омборидан сувни чиқариш тўхтатилган, «Ертикан» сув омборидан сувни чиқариш «Калбува» ва «Муса ариқ» каналлари (авариявий ташлама) орқали 4 м.куб/сек. гача оширилган (сув омборидан сувнинг шу ҳажмда чиқарилиши натижасида сизиб чиқаётган сув (филтрация) жойлари бартараф этилади).

«Ҳозирда ушбу сув омборида вазиятни кузатиб бориш ва ишларни назорат қилиш мақсадида, вилоят сув омборлардан фойдаланиш бошқармаси ва тегишли мутахассислардан иборат кузатув пости ташкил этилган, вазият назорат қилиб борилмоқда», дейилади муносабатда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг